Филм қаҳрамонларидан бири Шерали ҳинд киноларига, айниқса Вир ва Зара фильмига жуда катта қизиқиш билдиради. Бу фильм унга шунчалик таъсир кўрсатганки, ҳатто ўз исмини Вирали деб ўзгартириб олган. У Зарадаги севги ва садоқат ҳикоясидан илҳомланиб яшайди ва ўз ҳаётида шундай муҳаббатни учратишни орзу қилади.
Яна бир қаҳрамонимиз – Саттор, ҳисоб-китобда ундан ўтадиган одам йўқ. У ҳатто фойдасиз ишда ҳам қандайдир даромад кўришни уддалайди. Саттор учун дунёда ҳар бир нарса, ҳатто энг оддий нарсалар ҳам, пулга ёки фойдага айланади.
Ботир эса спортни жуда яхши кўради ва жаҳлидан тушганда зарбасидан тез нарса йўқ. Унинг асаби бузилса, ҳатто ўзи ҳам қандай жавоб қилаётганини билмай қолади, яъни жаҳлини жиловлашда қийинчиликка дуч келади. Шу сабабли атрофидагилар ундан ҳар доим эҳтиёт бўлишади.
Олим эса илм-фанга жуда қизиқади, лекин лабораториядаги тажрибалари кўпинча портлаш билан тугайди. Агар лабораторияларни портлатиш бўйича халқаро чемпионат бўлса, албатта чемпион бўларди.
Яна бир қаҳрамонимиз Жасур эса қаерда ишламасин, доим кеч қолиши билан танилган. Шу одати туфайли ҳар сафар ишдан ҳайдалади, лекин барибир ўз одатидан воз кеча олмайди.
Кунларнинг бирида қаҳрамонимиз Шерали, яъни Вирали, тасодифан ўз “Зара”сини учратади ва бу учрашув унинг ҳаётини тубдан ўзгартиради. Энди у ҳақиқий севги ва садоқат нима эканини англай бошлайди ва шу муҳаббат учун барча қийинчиликларни енгишга тайёр.